Конфедерациялар кубоги - 2017. Австралия - Германия учрашуви олдидан тарихни ёдга оламиз (видео)

19 июнь,2017, 17:30 343

Конфедерациялар кубоги - 2017. Австралия - Германия учрашуви олдидан тарихни ёдга оламиз (видео)

Хабарингиз бор, шу кунларда Россия яшил майдонлари Конфедерациялар кубоги - 2017 мусобақасига мезбонлик қилмоқда.

Бугун Сочи шаҳридаги "Фишт" стадионида "B" гуруҳининг иккинчи баҳси бўлиб ўтади. Аниқроғи, амалдаги Жаҳон чемпионлари - Германия терма жамоси ОФК вакили Австралия терма жамоасига қарши майдонга тушади.

Германия термаси 2005 йил ўз майдонида ўтказилган Конфедерациялар кубогида Австралия билан тўқнаш келган. Ўшанда жамоалар мухлисларга ҳақиқий футбол шоусини тақдим этишганди. Якунда рақибига нисбатан бироз тажрибалироқ ҳисобланган майдон эгалари 4:3 ҳисобида ғалаба қозонган.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган яхши. Қуйида ушбу тарихий баҳсни яна бир бор ёдга оламиз: