Конфедерациялар кубоги - 2017. Чилининг мусобақадаги ниятлари жиддий кўринади ёҳуд Артуро Видаль жамоаси Африка чемпионини сезмай ўтди

Хабарингиз бор, шу кунларда Россия федерациясида Конфедерациялар кубоги - 2017 мусобақаси бўлиб ўтмоқда. 
Ҳусусан, бундан бир неча дақиқалар аввал турнирнинг "B" гуруҳидаги дастлабки баҳс бўлиб ўтди. Унда Камерун терма жамоаси Чили термасига қарши майдонга тушди. Қизиқарли кечган баҳс кутилганидек жанубий америкаликларнинг ғалабаси билан якунланди - 0:2.
Эслатиб ўтамиз, гуруҳнинг иккинчи баҳсида бугун Германия терма жамоаси Осиё чемпионлари ҳисобланишган австралиялик футболчиларга қарши майдонга тушишади.

Москва, «Открытие Арена» стадиони.
Камерун - Чили 0:2 (0:0)

Голлар: Видаль, 81, Варгас, 90+1.

Камерун: Ондоа, Нгаде-Нгажуи, Фэ, Мабука, Тейку, Сутчин-Жум, Замбо, Бассогог, Муканжо, Абубакар, Сиани (Нгамале, 86).

Бош мураббий: Уго Броос

Чили: Эррера, Исла, Босежур, Хара, Диас, Медель, Видаль, Арангис (Сильва, 71), Варгас, Фуэнсалида (Валенсия, 64), Пуч (Санчес, 58).

Бош мураббий: Хуан Антонио Торроха Пицци

Огоҳлантириш: Хара (66).

​​​​​

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!