Конфедерациялар кубоги - 2017. Энг арзон чипта нархи қанча?

Россия футбол иттифоқи президенти Виталий Мутко бугун старт оладиган Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақасига маҳаллий (россиялик) мухлислар учун чиқарилган чипта нархлари қанча эканлиги ҳақида айтиб ўтди.

“Чипта нархлари ўтган мусобақага нисбатан баҳоланиб, ФИФА томонидан белгиланади. Айтиш лозимки, ФИФА биз учун аввал ҳеч қачон қилмаган ишни қилди ва тўртинчи даражали чипталар сотувини йўлга қўйди. Бу фақат маҳаллий мухлислар учун. Унинг нархи 950 рубль (тахминан 16,5 доллар).

Россия терма жамоаси иштирокидаги баҳсларга қизиқиш ўта юқори ва шу сабабли ҳам ушбу ўйинларга чипталар сотуви жуда фаол бўлмоқда. Қолган терма жамоалар ўртасидаги учрашувларга бўлган чипталар сотуви эса бироз сустроқ. Бироқ, ўйлайманки биринчи тўп тепилиши билан мусобақага бўлган қизиқиш кескин ортади ва одамлар учрашувларни томоша қилиш учун стадионга ташриф буюуришади”, - дейди Мутко.

Эслатиб ўтамиз, бугун Россия ва Янги Зелландия терма жамоалари ўртасидаги баҳс Конфедерациялар кубогини очиб беради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 20:00да старт олади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!