Конфедерациялар кубоги - 2017. Ҳозирча, энг кўп мухлис Германиядан, энг ози эса Камерундан ташриф буюрди

18 июнь,2017, 13:45 256

Конфедерациялар кубоги - 2017. Ҳозирча, энг кўп мухлис Германиядан, энг ози эса Камерундан ташриф буюрди

Хабарингиз бор, бугун Конфедерациялар кубоги мусобақасининг иккинчи кунги учрашувларига старт берилади. Ҳусусан, Москва шаҳридаги “Открытие Арена” стадионида Камерун ва Чили терма жамоалари ўзаро майдонга тушишади.

Эътиборлиси, Россия пойтахтига ўз суюклиларини қўллаб-қувватлаш учун олис Чили мамлакатидан 2600 нафарга яқин ишқибоз ташриф буюрган. Шу ўринда айтиш керакки, африкаликларни руҳлантириш учун ҳам 100 нафарга яқин мухлис шимолий ўлкага келди.

Шунингдек, бугун Қозон шаҳридаги “Қозон Арена”да ҳам турнинг энг томошабоп қарама-қаршилигидан бири - Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маълумотларга кўра, Татаристон пойтахтига ҳар иккала терма жамоанинг 200 нафардан мухлиси ташриф буюрган.

Қуйида Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақасида иштирок этувчи мамлакатлардан ташриф буюрган мухлислар рейтинги билан танишиб чиқишингиз мумкин:

1. Германия

2. Чили

3. Австралия

4. Португалия

5. Мексика

6. Янги Зеландия

7. Камерун

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.