Конфедерациялар кубоги - 2017. Портгулия - Мексика учрашуви олдидан тарихни ёдга оламиз (видео)

18 июнь, 17:36 218

Конфедерациялар кубоги - 2017. Портгулия - Мексика учрашуви олдидан тарихни ёдга оламиз (видео)

Хабарингиз бор, бугун Россия яшил майдонларида старт олган Конфедерациялар кубоги - 2017 мусобақасидан ўрин олган бир нечта баҳслар бўлиб ўтади.

Ҳусусан, Қозон шаҳрида Португалия терма жамоаси Мексика термасига қарши майдонга тушади. Қизиқарли ўйин олдидан ушбу терма жамоаларнинг ўзаро сўнгги расмий учрашувини ёдга олмоқчимиз. Бу терма жамоалар 2006 йил Германия мезбонлигида ўтган мундиалнинг гуруҳ босқичида ўзаро дуч келишган. Ўша ўйинда Манише ва Симаоларнинг киритган голлари португалияликларга ғалаба келтирган эди.

Қуйида ушбу тарихий баҳсда киритилган барча голларни яна бир бор эслаб ўтамиз: