Конфедерациялар кубоги - 2017. "Санкт-Петербург Арена" ҳақида нималарни биласиз? (фото+видео)

14 июнь, 15:18 550

Конфедерациялар кубоги - 2017.

Хабарингиз бор, яна роппа-роса бир йилдан сўнг Россия яшил майдонлари сайёрамизнинг энг йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Унгача эса шимолий ўлкада Конфедерациялар кубоги мусобақаси бўлиб ўтади. 

Ушбу икки муҳим турнирни ўтказиш учун мамлакатда кўплаб стадионлар янгидан барпо этилди ва мавжудлари замон талабларига мос равишда қайта реконструкция қилинди. Мамлакатнинг энг йирик шаҳарларидан бири ҳисобланган Санкт-Петербургда эса дунёдаги энг ҳашаматли ўйингоҳлардан бири қад кўтарди.

"Санкт-Петербург Арена" деб номланган ушбу ўйингоҳ 10 давомида қуриб битказилди. Ушбу иншоот ўз бағрига 68 000 томошабинни сиғдира олади. Бинонинг умумий баландлиги 79 метрни ташкил этади ва 9 қаватдан иборат. Стадионнинг умумий ер майдони эса 287,6 минг м². Ушбу стадионда кейинчалик "Зенит" клуби ўз уй учрашувларини ўтказади.

Минг марта эшитгандан бир марта кўрган афзал. Шундай экан, қуйида стадионнинг айни дамдаги ҳолати билан танишиб чиқишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Sports.uz интернет-ахборот портали яқинда старт оладиган Конфедерациялар кубоги мусобақасини сиз азиз мухлисларга ҳар галгидан ҳам ўзгачароқ усулда ёритишни мақсад қилган. Мусобақа давомида биз билан қолинг ва биздан узоқлашманг!