Конфедерациялар кубоги - 2017. Сочидаги "Фишт" стадиони ҳақида эшитганмисиз? (фото+видео)

14 июнь,2017, 16:15 1069

Конфедерациялар кубоги - 2017. Сочидаги

Сайтимиз орқали Россия яшил майдонлари мезбонлик қиладиган Конфедерациялар кубоги ва ушбу йирик мусобақани қабул қиладиган стадионлар ҳақида сиз азиз мухлисларни яқиндан таништириб боришда давом этамиз.

Бу сафар Сочи шаҳридаги муҳташам “Фишт” ўйингоҳи ҳақида сиз билган ва билмаган қизиқарли маълумотларни тақдим этамиз. Демак бошладик.

2007 йилда XXII Қишқи Олимпиада баҳслари учун қурилиши бошланган ушбу ўйингоҳ 2013 йилга келиб фойдаланишга топширилди. Ушбу иншоот қурилишига жами 778,7 млн АҚШ доллари миқдоридаги маблағ сарфланди.

Умумий ҳисобда 47 659 томошабинга мўлжалланган ушбу спорт аренаси УЕФА таснифи бўйича 4-даражали стадионлар қаторига киради.

Ушбу ўйингоҳ қишки олимпиада баҳсларидан сўнг қайта реконструкция қилинди. Расман фойдаланишга топширилганидан кейин стадион шу йилнинг 28 март куни Россия ва Бельгия терма жамоалари ўртасидаги ўртоқлик учрашувига мезбонлик қилди.

 “Фишт” стадиони ҳақида янада кенгроқ тасаввурга эга бўлишингиз учун фуйидаги видеороликни ва суратларни томоша қилишингиз мумкин:

Эслатиб ўтамиз, Sports.uz интернет-ахборот портали яқинда старт оладиган Конфедерациялар кубоги мусобақасини сиз азиз мухлисларга ҳар галгидан ҳам ўзгачароқ усулда ёритишни мақсад қилган. Мусобақа давомида биз билан қолинг ва биздан узоқлашманг!