Конфедерациялар кубоги - 2017. Хавьер Эрнандес машғулотлар пайтида жароҳат олди, аммо...

18 июнь, 09:05 115

Конфедерациялар кубоги - 2017. Хавьер Эрнандес машғулотлар пайтида жароҳат олди, аммо...

Хабарингиз бор, кеча Россия ва Янги Зеландия (2:0) терма жамоалари баҳси билан Конфедерациялар кубоги – 2017 мусобақаси ҳам старт олди.

Айни дамда Қозон шаҳрида тайёргарликни олиб бораётган Мексика терма жамоаси бугун Португалия термасига қарши майдонга тушади. Учрашув олдидан ўзтказилган машғулотларнинг бирида мексикаликлар ҳужумчиси Хавьер Эрнандес юзидан кучли зарба қабул қилиб олди. Шифокорлар дарҳол майдонга тушишди ва таҳминан беш дақиқалардан сўнг футболчи яна ўрнидан кўтарилиб, машғулотларни давом эттирди. Айтиш керакки, ушбу ҳолат унинг бугун Португалияга қарши учрашувда иштирок этишига ҳеч қандай таъсир ўтказмайди.

Эслатиб ўтамиз, Португалия ва Мексика терма жамоалари ўртасидаги баҳс бугун Қозон шаҳридаги “Қозон Арена” ўйингоҳида, Тошкент вақти билан 20:00да бошланади.