Конфедерациялар кубоги. 1-турда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

16 июнь, 20:04 164

Конфедерациялар кубоги. 1-турда ишлайдиган ҳакамлар номи маълум бўлди

ФИФА Конфедерациялар кубоги 1-турида ишлайдиган ҳакамлар номини маълум қилди.

Кеча турнирнинг очилиш баҳсида колумбиялик ҳакамлар бригадаси ишлаш ҳақида маълумот берган эдик.

А гуруҳида Португалия хамда Мексика терма жамоалари ўртасидаги ўйинни аргентиналик Нестор Питаба бошқариб боради.

18 июнь куни бўлиб ўтадиган яна бир баҳс(Камерун – Чили)ни словениялик Дамир Скомин бошқарса, 19 июньда кечадиган Австралия – Германия ўйини ақшлик Марк Гейгерга ишониб топширилган.