Конфедерациялар кубоги-2017. Чили термаси катта йўқотишга учради

16 июнь,2017, 22:40 359

Конфедерациялар кубоги-2017. Чили термаси катта йўқотишга учради

Чили терма жамоаси дарвозабони Клаудио Браво Конфедерациялар кубоги 1-турида Камерун терма жамоасига қарши баҳсда ўйнай олмайди.

Браво тиббий текширувдан ўтди ва жароҳатидан қутулганидан сўнг, тикланиш жараёнини яхши ўтказгани айтилмоқда. Бироқ кипер мазкур турнирнинг илк турини ўтказиб юборадиган бўлди.

Маълумот учун, Чили терма жамоаси Конфедерацияларе кубогидаги илк ўйинини 18 июнь санасида ўтказади.