Конфедерациялар кубоги-2017. Жаҳон чемпионлари Сочига етиб келди (Фото)

15 июнь,2017, 16:49 227

Конфедерациялар кубоги-2017. Жаҳон чемпионлари Сочига етиб келди (Фото)

 

Хабарингиз бор, яна роппа-роса бир йилдан сўнг Россия яшил майдонлари сайёрамизнинг энг йирик спорт мусобақасига мезбонлик қилади. Унгача эса шимолий ўлкада Конфедерациялар кубоги мусобақаси бўлиб ўтади.

Мазкур турнирда иштирок этиш учун иштирокчи терма жамоалар бирин кетин Россияга етиб келишмоқда.

Жумладан амалдаги жаҳон чемпиони ҳисобланган Германия ҳам бир неча дақиқа олдин Россиянинг Сочи шаҳрига келди.

Қуйида Йоахим Лёв бошчилигидаги “немис машинаси”нинг Сочига ташрифини томоша қилишингиз мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Конфедерациялар кубоги-2017 17 июндан старт олади.