Конфедерациялар кубоги-2017. Очилиш ўйини колумбиялик ҳакамларга топширилди

Конфедерациялар кубоги-2017 турнирининг очилиш баҳсини колумбиялик ҳакамлар бригадаси бошқариб борадиган бўлди.

Бош ҳакам – Вильмар Рольдан. Унга қанотларда Александр Гусман хамда Кристиан де ла Круслар ёрдам беради. Заҳира ҳаками АҚШдан – Марк Гейгер.

Видеоассистентлар эса Сандро Риччи(Италия) хамда Жо Флетчер(Канада). Уларнинг ёрдамчиси эса парагвайлик Энрике Касересдир.

Эслатиб ўтамиз, очилиш ўйини 17 июнь куни Тошкент вақти билан 20.00 да бошланади. Унда Россия хамда Янги Зеландия терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боришади.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ўз одатига кўра, катта мусобақаларни кенг кўламда ёритиб боради. Ушбу ёзда бўладиган Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларни ҳам сайтимиз ижодкорлари сизларга тезкор тарзда етказиб боришни ўз олдига мақсад қилган. Бизни  кузатишда давом этинг!

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!