Конфедерациялар кубоги-2017. Санчес машғулотларда жароҳат олди

16 июнь,2017, 19:33 292

Конфедерациялар кубоги-2017. Санчес машғулотларда жароҳат олди

Лондоннинг «Арсенал» жамоаси ва Чили терма жамоаси ҳужумчиси Алексис Санчес машғулотлар вақтида жароҳат олди.

Чилилик ярим ҳимоячи Мартин Касерес матбуот анжуманида шеригининг аҳволи ҳақида маълумот берди.

«Алексис кеча машғулотлар вақтида оёғига зарба зарба қабул қилиб олди. Аммо менимча жиддий эмас. Шахсан менга ҳеч нарса маълум эмас. Бироқ у боя машғулотларда иштирок этаётган эди ва барчаси жойида эди», – деб айтиб Касерес.

Маълумот учун, Чили терма жамоаси Конфедерациялар кубоги гуруҳ босқич 1 турида 18 июнь куни Камерун терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.

SPORTS.uz интернет ахборот портали ўз одатига кўра, катта мусобақаларни кенг кўламда ёритиб боради. Ушбу ёзда бўладиган Конфедерациялар кубоги-2017 баҳсларни ҳам сайтимиз ижодкорлари сизларга тезкор тарзда етказиб боришни ўз олдига мақсад қилган. Бизни  кузатишда давом этинг!

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.