Конор МакГрегор: Мени Мейвезер эмас, фақатгина Диас қулатган

UFCнинг енгил вазн тоифасидаги чемпион Конор МакГрегор профессиональ спортдаги фаолияти давомида фақатгина бир маротаба кучли зарба ўтказиб юборгани боис фаолиятини якунлаш учун ҳеч қандай сабаб йўқлиги ҳақида тўхталиб ўтди.

Мен 29 ёш бўлишимга қарамай, жуда ҳам кўп муваффақиятларга эришдим. Тўғри бу юксалишлар осон бўлмади. Ҳар бир ғалабамга эришиш учун тинимсиз меҳнат қилдим. Мухлисларим мени фақат жангда ва мусобақа олдидан ўтказиладиган машғулотларда кўрган. Бироқ мен бу чўққини забт этгунимга қадар жуда кўп йўлни босиб ўтдим. Мен ўзимни бошқа спортчилар билан таққослар эканман, улар каби кўп жароҳатлар олмадим ва мени ҳеч ким синдира олмади.

Мен фақатгина бир маротаба оғир зарба ўтказиб юборганман. Ҳаттоки, Флойд Мейвезер билан жангда ҳеч қандай оғир зарбалар ўтказмадим, фақатгина бироз унга нисбатан толиқиб қолдим. Юқорида айтганимдек фаолиятим давомида бир маротаба – Диасга қарши ўтган баҳсда оғир зарба ўтказиб юборганман. Ҳали ёшман ва менда ҳеч қандай оғир жароҳатлар йўқ. Шу сабабли ҳам профессиональ спортдаги фаолиятимни давом эттираман.

Sports.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!