Константин Генич Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини қайси каналда шарҳлаши маълум бўлди

12 август, 16:04 2168

Константин Генич Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини қайси каналда шарҳлаши маълум бўлди

 

Кеча, ЖЧ-2018 3-саралаш гуруҳ босқичининг сўнгги туридан ўрин олган Ўзбекистон – Жанубий Корея баҳсини россиялик машхур шарҳловчи Константин Генич шарҳлаши борасида хабар бериб ўтгандик. Аммо “Футбол” каналининг Испания чемпионати мутахассиси айнан қайси телеканал учун шарҳлаши номаълум эди.

Ўзбекистон – Жанубий Корея ўйинини Константин Генич шарҳлайди!

SPORTS.uz интернет ахборот порталига маълум бўлишича, 5 сентябрда бўладиган Ўзбекистон – Жанубий Корея қарама-қаршилигини Константин Генич Тошкентдан “UzHD” канали орқали русча шарҳлаши кутилмоқда. “Sport”да эса мазкур беллашувнинг ўзбекча шарҳи кетади.

Қолаверса, ушбу шарҳ Россия телеканалларининг бирида ҳам намойиш этилиши мумкин.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон – Жанубий Корея қарама-қаршилиги 5 сентябрь куни Тошкент вақти билан 20:00да бошланади. Ундан олдин эса ҳамюртларимиз Хитойга сафар уюштиришса, Жанубий Корея ўз майдонида жаҳон чемпионатига йўлланма олган Эронни қабул қилади.