Конте АПЛдаги энг зўр таркибга эга жамоалар номини ошкор қилди

11 март,2017, 09:49 594

Конте АПЛдаги энг зўр таркибга эга жамоалар номини ошкор қилди

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте Англия кубоги доирасида яқинлашиб келаётган "Манчестер Юнайтед"га қарши баҳс олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.
"Менимча "Манчестер Юнайтед" ва "Манчестер Сити" премьер-лигадаги энг зўр таркибларга эга жамоалардир. Уларнинг сафида ғолиблик ҳиссига эга бўлган кўплаб кучли футболчилар бор.
Албатта, олдинда бизни  жиддий ўйин кутиб турибди. Ўйлайманки "МЮ" учун ҳам ҳудди шундай. 
Шуни алоҳида таъкидлашим керакки бизда ўз услубига эга бўлган ажойиб жамоа бор ва биз чиройли ўйинлар намойиш этмоқдамиз.
Албатта, биз сўзсиз мусобақанинг кейинги босқичига йўл олишни ҳохлаймиз. Аммо, бизни олдинда кучли қарама-қаршилик кутиб турибди", -
дейди италиялик мутахассис Goal.com нашрига берган интервьюсида.


Эслатиб ўтамиз, "Челси" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасидаги кубок баҳси 13 март куни бўлиб ўтади.