Конте Абрамовичнинг "Челси"га Неймарни олиб келишига йўл қўймади

 

 

"Челси" бош мураббийи Антонио Контенинг ёзда "Интер"га ўтиб кетишидан хавфсираётган клуб хўжайини Роман Абрамович италиялик мутахассисга "Барселона" ҳужумчиси Неймарни олиб келишни ваъда қилди.

Бироқ, Антонио Конте рус миллиардерининг бу таклифига рад жавобини берди.

"Интер" Антонио Контега йилига 15 миллион евролик маош ваъда қилмоқда. Италиялик мутахассис ўз ватанидан ташқарида ишлашга қийналмоқда. Шунинг учун миланликлар таклифини қабул қилиши кутилмоқда.

Яқинда Неймарнинг ўзи Англия премьер-лигасида ўйнаш истаги борлигини маълум қилганди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!