Конте Бонуччини "йўлдан урмоқчи"

Италиянинг “Милан” клуби ҳимоячиси Леонардо Бонуччи фаолиятини “Челси”да давом эттириши мумкин.

Илгарироқ, Бонуччи “россонерилар” сафини тарк этишни истаётгани айтилган эди. Бироқ кейинчалик бу хабар рад этилган эди.

Tuttosport хабарига кўра, “аристократлар” устози Антонио Конте 30 ёшли футболчи билан учрашган ва уни Лондонга таклиф этган.

Қайд этиш жоиз, Бонуччи ва Конте “Ювентус” ҳамда Италия терма жамоасида бирга ишлашган.

Бонуччининг “Милан” билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилда ниҳоясига етади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!