Конте "Челси" билан шартномасини узайтиришга яқин турибди

Лондоннинг “Челси” клуби раҳбарияти жамоанинг амалдаги бош мураббийи Антонио Конте билан ҳамкорликни давом эттиришни истамоқда.

Хабарларга қараганда италиялик мутахассис якшанба куни клуб директори Марина Грановская билан учрашган ва томонлар ўзаро шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилишган. Агар Конте “аристократлар” билан шартномасини узайтирса, у ҳолда унинг маоши йилига 11-12 млн еврони ташкил этиши мумкин.

Calciomercato нашрининг тарқатган хабарига кўра 47 ёшли мутахассис ўзининг бу борадаги сўнгги қарорини жамоа хўжайини Роман Абрамович билан бўладиган учрашувдан сўнг қабул қилади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!