Конте “Челси” раҳбарияти билан келиша олмай қолди

5 апрель,2017, 15:05 816

Конте “Челси” раҳбарияти билан келиша олмай қолди


Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте клуб раҳбарияти билан тортишиб қолган.

Мавсум якунида лондонликлар мураббийлар штабини Стив Холланд тарк этади. У ҳозирда Англия терма жамоасида ҳам фаолият олиб бормоқда.

The Times нашрининг ёзишича, Конте Холланд ўрнига италиялик мураббий олиб келмоқчи, аммо “Челси” раҳбарияти инглиз мураббий бўлиши талаб қилмоқда.