Конте "Челси"дан кетиши мумкин, агар...

16 июнь,2017, 09:40 300

Конте

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоадан кетиши мумкин.

Sky Sport Italia нашрининг маълум қилишича, италиялик мутахассис “аристократлар” раҳбарияти ўзининг кўзлаган трансферларини амалга ошириб беролмаётганидан норози бўлмоқда. Айни шу сабаб Конте ва “Челси” раҳбарияти ўртасида кичик можаро юзага келган.

Хабарларга қараганда тез кунларда ҳар иккала томон юзага келган тушунмовчиликларни бартараф этиш учун  ўзаро гаплашиб олишади. Агар, бу иш амалга ошмаса, Конте истеъфога чиқиши мумкин.