Конте: Чемпион бўлишимиз учун яна 21 очко керак

19 март,2017, 12:25 485

Конте: Чемпион бўлишимиз учун яна 21 очко керак

Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте кеча бўлиб ўтган “Сток Сити”га (1:2) қарши баҳсдан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Очиғини айтишим керак, бу биз учун жуда муҳим ғалаба бўлди. Биз сўнгги икки турни  "Вест Хэм" ва "Сток Сити" жамоаларига қарши сафарда ўтказдик ва 6 очко жамғаришга эришдик. Юқорида қўлга киритган натижаларимиз мавсумнинг бу қисмида жуда муҳим ҳисобланади. Чемпионатда ғолиб чиқишимиз учун яна 21 очко тўплашимиз кераклигини билиш мен учун қувонарли”, - дейди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, “Челси” кечаги ғалабадан сўнг 2-ўринда бораётган ўзининг энг яқин таъқибчисидан 13 очкога илгарилаб кетди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.