Конте Костанинг “Челси”да қолишига ишонмоқда
Лондоннинг “Челси” клуби бош мураббийи Антонио Конте жамоанинг етакчи ҳужумчиси Диего Костанинг “аристократлар” сафида қолишига ишонмоқда.
“Костанинг жамоада қолишига ишончим комил. Аммо, айни дамда бор эътиборимизни бўлажак ўйинларга қаратишимиз лозим”, - дейди италиялик мутахассис.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Костанинг ёзда “Челси”ни тарк этиши ва "аристократлар" унинг ўрнига бошқа супер ҳужумчи ҳарид қилишни режалаштираётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.
Фикрлар