Конте: Мората мавсум сўнггига тайёр

Лондоннинг "Челси" клуби бош мураббийи Антонио Конте ҳужумчи Альваро Мората борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Терма жамоалар ўйини вақтидаги танаффус Моратага муҳим. У жуда яхши ишлади. Альваро елкасидаги жароҳати сабаб, бир ярим ой ўйин амалиётисиз қолди. Ҳозир у айни формада бўлиб ўтди. У мавсум сўнггига 100 % тайёр. Унда мундиалда ўйнаш учун имкон бор", - деб айтиб ўтди италиялик мутахассис.

Эслатиб ўтамиз, Мората Испания терма жамоаси бош мураббийи уни Германия ва Аргентинига қарши ўртоқлик ўйинилари учун терма жамоага таклиф этилмаган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!