Конте Моуриньонинг хатосини яширди

18 март,2017, 13:30 745

Конте Моуриньонинг хатосини яширди

 

Айн пайтда "Манчестер Юнайтед" устозига айланган Жое Моуриньо "Челси"ни бошқарган вақтида трансфер сиёсатида қўпол хатога йўл қўйган эди. Португалиялик мутахассис катта салоҳиятга эга бўлган бельгиялик дуэт - Ромелу Лукаку ва Кевин де Брайнедан воз кечади.

Кейинчалик Лукаку "Эвертон" юлдузига айланди ва айни пайтлда "Челси" уни ортга қайтариш учун жуда катта сумма харажат қилишга ҳам тайёр. Кевин ҳам Бундеслигадаги муваффақиятли ўйинлари туфайли АПЛга қайтиб, "Манчестер Сити"да тўп сурмоқда.

Халигача мутахассислар бу Моуриньони ўша қарори учун танқид қилишади. Лекин ҳозир "Челси"ни бошқараётган Антонио Конте ҳамкасбини ҳимоя қилди.

- Баъзан тўғри қарор қабул қилиш мураккаб бўлади, - деди Антонио Конте. - Бир футболчи бир-икки мавсум давомида ўзини кўрсатолмайди. Кейин бирдан суперўйин намойиш қилади. Буни олдиндан билиш қийин.

SPORTS.uz