Конте: Ярим финалга чиққанимиздан хурсанд бўлишимиз керак

14 март,2017, 10:25 424

Конте: Ярим финалга чиққанимиздан хурсанд бўлишимиз керак


Лондоннинг “Челси” клуби устози Антонио Конте “Манчестер Юнайтед” (1:0) устидан қозонилган Англия кубоги чорак финал баҳсидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Челси” кучли жамоага қарши сифатли ўйин кўрсатди. Рақиб таркибида зўр футболчилар кўп. Умуман “Манчестер Юнайтедтаркиби АПЛдаги энг яхши таркиб. Биз кейинги босқичга чиққанимиздан хурсанд бўлишимиз керак. Эрреранинг четлатилиши? Азар ўйнай олмади. Барчага вазиятни такрор кўришни маслаҳат бераман. Кейин фикр билдирамиз, – дейди Конте.

kante

Эслатиб ўтамиз, “Челси” ярим финалда “Тоттенхэм” билан куч синашса, иккинчи фужтликда “Арсенал” “Манчестер Сити”га қарши майдонга тушади.