Конте ўзига "МЮ"дан футболчи танлади

12 март,2017, 16:45 665

Конте ўзига

Англиянинг "Манчестер Юнайтед" клуби ярим ҳимоячиси Жесси Лингард "Челси"нинг қизиқишлар доирасига кириб қолди. 
The Sun нашрининг маълум қилишича "аристократлар" бош мураббийи Антонио Конте Лингарддан ўзининг 3-4-3 тактик схемасида вингербек сифатида фойдаланмоқчи. Айтиш керакки, Лингарднинг "МЮ" билан амалдаги шартномаси 2018 йилда якунланади. Аммо, футболчи ёзда ўз келажаги борасида аниқ қарорга келиши мумкин. 

Юқоридаги манбаанинг ёзишича, Лингардга шунингдек Лондоннинг "Арсенал" клуби ҳам жиддий қизиқмоқда.