Конте ва Абрамович янги ҳужумчи борасида келиша олмаяпти

17 август, 15:28 655

Конте ва Абрамович янги ҳужумчи борасида келиша олмаяпти

 

Италиянинг “Торино” клуби ҳужумчиси Андреа Белотти фаолиятини Англияда давом эттириши мумкин. Бу ҳақда Tuttosport нашри хабар бермоқда.

Манбанинг маълум қилишича, “Челси” клуби “Торино” ҳужумчиси Андреа Белоттига қизиқиш билдирмоқда. Форвардга Антонио Контенинг шахсан ўзи қизиқиш билдирмоқда.

Италияликлар эса Белоттини 100 миллион еврога баҳолашмоқда. Аммо “аристократлар” раҳбари Роман Абрамович бу нархга ҳужумчини сотиб олишни истамаяпти. Конте эса форвардни жамоасида кўришни хоҳламоқда.

Эслатиб ўтамиз, шу йили ёзда лондонликлар “Реал”дан Альваро Моратани 65 миллион евро эвазига харид қилганди.