Контега ёзда трансферлар учун 100 миллион фунт берилади, у бу пулларга кимларни сотиб олади?

Лондоннинг “Челси” клуби ёзги трансфер учун катта маблағ сарфлашни режалаштирмоқда. Daily Mirror нашрининг хабар беришича жамоа бош мураббийи Антонио Контега “аристократлар” таркибини кучайтириши учун раҳбарият томонидан 100 миллион фунт (тахминан 116,5 миллион евро) берилади.

Таъкидлаш керакки италиялик мутахассиснинг ёзги трансферлар учун режалари деярли аниқ. Конте “Челси”га "Селтик"дан Мусса Дембеле, "Реал"дан Альваро Мората ва "Сатугемптон"дан Виргил ван Дейкларни олиб келмоқчи.

Дембеле ушбу мавсум 38та ўйинда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 20та гол ва 5та голли узатма ёздириб қўйган. 20 ёшли футболчининг шотландияликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Моратанинг ҳисобида эса ушбу мавсум жами 27та ўйин бор. 24 ёшли испаниялик футболчи юқоридаги учрашувларда 10та гол уриб, 4та голга ассисентлик қилган. Унинг “Реал” билан амалдаги шартномаси 2021 йилга қадар имзоланган.

25 ёшли ван Дейк эса бу мавсум 30та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида ҳозирча 4та гол мавжуд. Голландиялик ҳимоячининг "Сатугемптон" билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар тузилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!