453 0

Мамлакатимизда спортга, хусусан, курашга қаратилаётган эъбор сабаб, полвонлар ўзбек кураши тобора оммалашиб бормоқда. Хусусан, дунёнинг турли минтақаларида ўтказилаётган нуфузли мусобақаларда, “ҳалол”, “чала”, “кураш”, “тўхта” сўзлари тобора кенг оммалашиб бормоқда.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Жанубий Кореянинг Инчеон шаҳрида кураш бўйича Корея биринчилиги баҳслари ўтказилди. Эътиборлиси, ушбу мусобақа жуда кенг доирада ўтказилиб, ушбу турнирни мамлакатнинг иккита телеканали тўғридан тўғри эфирга узатди.

Ушбу мусобақадан сўнг эса, вакилларимиз ва кореяликлар ўртасида халқаро очиқ турнир ташкиллаштирилиб, Корея вакиллари ва ҳамюртларимиз ўртасида жамоавий баҳсларда иштирок этиб, Суҳроб Худойбердиев, Шаҳрам Аҳадов ва Руслан Бўриевлар олтин медални қўлга киритишди ва мураббий Элмурод Соатов бошчилигида шоҳсупанинг юқори поғонасидан ўрин эгаллашди.

«SPORTS.uz» сайтида чоп этилган материаллардан нусха кўчириш, тарқатиш ва бошқа шаклларда фойдаланиш фақат таҳририят ёзма розилиги билан амалга оширилиши мумкин.

ТАҲРИРИЯТ ҲАҚИДА

Гувоҳнома: №1002. Муассис: «RENDER SYSTEMS» МЧЖ.

Таҳририят манзили: 100047, Тошкент шаҳри, Истиқбол кўчаси, 15-уй.
Электрон манзил: info@sports.uz.
Телефон: +998 71 233-78-98