Кореялик футболчи Англия футболи тарихидан жой олди

9 апрель, 10:00 448

Кореялик футболчи Англия футболи тарихидан жой олди

 

 

"Тоттенхэм" шарафини ҳимоя қилаётган Жанубий Корея терма жамоаси футболчиси Сон Хин Мин Англия премьер-лигаси тарихидан жой олди.

Истеъдодли ҳужумчи жорий чемпионатнинг 32-турида "Уотфорд" дарвозасига бир жуфт гол урди ва АПЛда 10 та гол урган биринчи кореялик футболчи сифатида тарихга қайд этилди.

Сон Хин Мин жорий мавсумда барча турнирларда 39 та ўйин ўтказиб, 18 та гол уришга муваффақ бўлди.

SPORTS.uz