"Коринтианс" Дрогбани ҳимоялаш учун ўқўтмас машина ажратади

 

Бразилиянинг етакчи клубларидан бири "Коринтианс" жамоасиз юрган Дидье Дрогбани ўз сафига қўшиб олмоқчи. Бразилияликлар машҳур футбол юлдузи бу юрга келадиган бўлса, унга тақдим этиладиган шароитларни маълум қилди.

Агар 38 ёшли моҳир тўпурар "Коринтианс" шарафини ҳимоя қилишга рози бўлса, унга ойига 120 минг АҚШ доллари миқдорида маош тўланади. Бундан ташқари, оиласи юилан яшаши учун барча қулайликларга эга вилла, авиачипталар, доимий ҳамроҳлик қиладиган таржимон ва хавфсизлигини таъминлаш учун ўқўтмас йўлтанламас машина берилади.

"Коринтианс" Дидье Дрогбанинг жавобини икки кун кутишини маълум қилди.

SPORTS.uz

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!