Кортда бир теннисчимиз қолди

19 апрель, 17:05 114

 

 

Қозоғистонда аёллар ўртасида ўтказилаётган халқаро теннис турнирининг яккалик беллашувларида иштирок этаётган ҳамюртларимиздан фақатгина Арина Фольц бош соврин учун курашиш имкониятини сақлаб қолди.

Истеъдодли теннисчимиз иккинчи давра учрашувда тажрибалироссиялик теннисяи Ольга Пучковага қарши кортга чиқди. Бир осату етти дақиқа давом этган беллашувда Арина 6:3, 6:1 ҳисобида зафар қучди.

Альбина Хабибулина эса кескин ва муросасиз курашлар остида ўтган баҳсда украиналик Вероника Капшайга 6:7, 6:7 ҳисобида ютқазиб қўйди.

 

Арина Фольц ярим финалга чиқиш учун айнан Вероника Капшай билан рақобатлашади.

SPORTS.uz