Космин Олариу: “Ал-Аҳли” гуруҳдан чиқишга ҳақли

8 май,2017, 19:53 288

Космин Олариу: “Ал-Аҳли” гуруҳдан чиқишга ҳақли

 

ОЧЛ–2017 турнири “А” гуруҳи 6-туридан ўрин олган “Ал-Аҳли” – “Локомотив” учрашуви олдидан ташкил этилган мМатбуот анжуманининг иккинчи қисмида "Ал Аҳли" бош мураббийи Козмин Олариу ва дарвозабон Мажид Насир саволларга жавоб қайтаришди.

“Муҳим бир паллада турибмиз. Эртанги ўйин қандай ўтишини билмадим-у, лекин биз гуруҳдан чиқишга ҳақлимиз. Буни аввалги ўйинларда ҳам исботладик. Мен футболчиларимга ишонаман, улар кейинги босқич масаласини ҳал эта олишади. Ҳозирча 8 очко тўпладик, икки йил олдин ҳам шунча очко тўплаб гуруҳдан чиққандик. Лекин бу йил нима бўлишини билмайман.

Ўйлайманки, бизда гол уриш имконият бўлади ва бундан фойдаланамиз. Тошкентдаги баҳсда яхши ҳракат қила олмагандик. У ерда ўйинни 1:0дан бошлаб, қолаверса Асамоа Гьян жароҳат олиб майдонни тарк этганди. Лекин эртага бундай бўлмайди деб умид қиламан.

Охирги учта ўйинни дуранг билан якунладик. Нима учун? Чунки биз охирги уч ўйинда уч очкони қўлга киритишни хоҳлагандик ва буни уддаладик. Албатта, бу ҳазил”, – деди Козмин Олариу.

“Ўз мухлисларимиз қаршисида ютқазиб қўйишни хоҳламаймиз. Мақсадимиз - эртага ижобий натижа қайд этиб, кейинги босқичга чиқиш”, – деди Мажид Насир.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.