Косонсойда хотира турнири ўтказилди

Бугунги кунда 9 май, том маънода юртимизнинг гуллаб-яшнашига ўз хиссасини қўшган инсонлар хотираси ёдга олинадиган, фахрийларга иззат – икром, меҳр оқибат одатдагиданда кўпроқ кўрсатиладиган муборак санага айланган.

Шу муносабат билан Наманган вилоятининг Косонсой туманида «9-май - Хотира ва қадрлаш куни» ҳамда туман фахри Самарахон Каримовнинг 85-йиллигига бағишланган мини-футбол бўйича Хотира турнири ўтказилди.

Қуръа натижасига кўра, 20 та жамоа 4-гуруҳга бўлинган ҳолда баҳсларга киришишди. Жамоалар ўртасидаги мусобақа жуда қизиқарли, тенг кучлар остида ўтди.

Финалда «Давр 1987» ҳамда «Боруссия Дортмунд» жамоалар тўқнаш келишди. Муросасиз ва тенг курашлар остида ўтган баҳсда «Давр 1987» жамоаси рақибини 4:3 ҳисобида енгиб, бош совринга сазовор бўлди. 2-ўринга «Боруссия Дортмунд» лойиқ кўрилган бўлса, 3-ўрин эса «Косонсой А-Серия» ҳамда «Гулистон» жамоаларига насиб этди.

Шунингдек, турнирда “Энг яхши футболчи” (Акмалхон Абдуллаев, «Боруссия Дортмунд»), “Энг яхши дарвозабон” (Абдусами Раҳимбоев «Давр 1987»), “Энг яхши тўпурар” (Баходирхон Иномов, «А-Серия»), “Энг яхши ёши катта футболчи” (Иброҳимжон Каримов, «Қорасув»), “Энг яхши ёш футболчи” (Азимжон Муҳаммадазимов, «Заковат»), “Энг намунали футболчи” (Носирхон Бобоев, «А-Серия»), “Энг чиройли гол муаллифи” (Жамолхон Ҳамидов, «Косонсойчи»), “Энг шиддатли хужумчи” (Исломхон Зокиров, «Давр 1987»), “Энг мехнатсевар футболчи” (Фарход Атаханов, «Гулистон») номинациялар бўйича қиматбаҳо совғалар ўз эгаларига топширилди.

Тадбир сўнггида Самарахон Каримовнинг фарзандлари Муяссархон Каримова сўзга чиқиб, турнир ғолибларини самимий қутлаб, тадбир ташкилотчиси Жахонгирхон Хожихоновга ўзининг самимий миннатдорчилигини билдирди.

Ўтказилган ушбу хотира турнири барчанинг кўнглида илиқ таъсурот қолдирди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!