Косово клублари янги мавсумдан еврокубокларда дебют қилади

Косово клубларидан бири 2017/18 мавсум илк марта УЕФАнинг клублари мусобақасида иштирок этади. Бу ҳақда УЕФА миллий ассоциациялар департаменти директори Зоран Лакович маълум қилди.

Бу қарор ўтган йили Косово футбол федерациясининг УЕФА таркибига киритилган вақтида қабул қилинган эди.  Мамлакат чемпиони “Фероникели” ва миллий кубок соҳиби “Приштина” 2016/17 мавсум еврокубокларигача УЕФА лицензиялаш тартибларига тўлиқ жавоб бермагани учун иштирок эта олмай келаётган эди.

УЕФА Косово клубларини келаси мавсумдан еврокубокларда қатнашишига рухсат берди” – дейди Лакович.

Душанба куни Ньонда ЕЧЛ ва Европа Лигаси биринчи иккита саралаш баҳсларига қуръа ташланади. ЕЧЛда Косоводан “Трепча'89” иштирок этса, Европа Лигасида “Приштина” қатнашади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!