Коста "Барселона"га йўл олиши мумкин


“Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста ёзги трансферлар мавсумида бошқа ўтишга яқин турибди, дея хабар беради Испаниянинг Sport нашри. Ҳозирда ушбу футболчига “Барселона” жиддий қизиқиш билдирмоқда.

Каталонияликлар янги бош мураббийи Эрнесто Вальверде жамоа скаутларига ўнг қанот ҳужумида ҳам ўйнай оладиган футболчи топиш вазифасини қўйган.

Аввалроқ, 26 ёшли бразилиялик футболчининг Мюнхен клубини тарк этиш хоҳиши борлигини маълум қилинган эди. Коста ортда қолган мавсумда немис гранди сафида 34 ўйинда 7 гол (6 пас)га муаллифлик қилган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!