Коста "Челси"дан қачон кетишини маълум қилди

Лондоннинг "Челси" клубининг испаниялик юлдузи Диего Коста ёзда бошқа жамоага ўтиши ҳақидақарор қабул қилганини маълум қилди.

Коста 2016/17 йилги мавсумда, Антонио Конте қўл остида ўзини қайта кашф қилди. Аммо футболчи энди ўзининг гуллаган пайтида Диего Симеоне бошчилик қилаётган Мадриднинг "Атлетико жамоасига ўтишни истамоқда.

-Мен ёзда жамоадан кетаманми? Ҳа бу энг тўғри қарор, -дейди Коста спорт мухбирларига.

-Мен бошқа клубга, яъни собиқ жамоамга ўтишни истайман, бунинг ўзига яраша сабаблари бор, аммо бу "Челси" билан боғлиқ эмас. Бу ерда жуда бахтлиман, лекин, мени Мадриддам оилам кутмоқда, -дейди футболчи.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!