Коста-Рика – Гондурас учрашуви тропик бўрон сабаб бошқа кунга қолдирилди

Бугун Шимолий Америка қитъасида ЖЧ-2018 саралаши доирасида бўлиб ўтиши керак бўлган Коста-Рика ва Гондурас терма жамоалари ўртасидаги баҳс қолдирилди.

Маълум бўлишича бунга Коста-Рикадаги кучли тропик бўронлар сабаб бўлган.

Энди ушбу баҳс 8 октябрь куни Тошкент вақти билан соат 03:00да бўлиб ўтади.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!