Коста-Рика ҳам ЖЧ-2018 йўлланмасини қўлга киритди

Хабарингиз бор шу кунларда Ер шарининг барча нуқталарида келгуси йил Россия яшил майдони мезбонлик қиладиган мундиалга саралаш баҳслари бўлиб ўтмоқда. 

Бугун тонгда Шимолий Америка қитъасидан ҳам жаҳон чемпионатига борадиган яна бир омадли терма жамоанинг номи маълум бўлди. 9-турни ўз майдонида Гондурасга қарши ўтказган Коста-Рика 1:1 ҳисобида дуранг қайд этди ва ўз очколари сонини 16тага етказиб олди.

Сўнгги тур олдидан энг яқин таъқибчисини 4 очкога ортда қолдирган Коста-Рика шу тариқа муддатидан аввал жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди.

Эслатиб ўтамиз, ушбу қитъадан биринчи бўлиб Мексика терма жамоаси мундиал йўлланмасини нақд қилган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!