Коста-Рика мураббийи: ЖЧ-2014 даги натижа тасодиф эмаслигини исботлашимиз керак

Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи Оскар Рамирес жамоасининг ЖЧ-2018 га чиққани ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

“Бу менинг ҳаётимдаги энг яхши кунлардан бири. Коста-Рика терма жамоаси бош мураббийи бўлиш бу жуда катта масъулиятдир. Бизнинг олдимизда қийин вазифа турган эди. Йигитлар буни уддалашди. Энди биз Бразилияда қўлга киритилган натижа тасодиф эмаслигини исботлашимиз ва ўша натижани яхшилашимиз лозим”, – деб унинг сўзларини келтириб ўтди “La Nacion” нашри.

Эслатиб ўтамиз, Коста-Рика терма жамоаси 2014 йилги мундиалда чорак финалга қадар етиб келган эди.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!