Коста: Умид қиламанки Азар "Реал"га ўтмайди

14 март,2017, 17:40 553

Коста: Умид қиламанки Азар

Лондоннинг "Челси" клуби форварди Диего Коста жамоадоши Эден Азарни "Реал" ёки "Барселона"га ўтиб кетмаслигига умид қилмоқда.
"Агар Куртуа ёки Азар "Реал" билан шартнома имзоласа бу "Челси" учун жуда ёмон хабар бўлади.
Азар - зўр. У юқори савияли футболчи ҳисобланади.
"Барселона" ва "Реал" Азарга жиддий қизиқишмоқда. Бундай клублар таклифини яхшилаб ўйлаб кўриш керак.
Азарга кўп жамоалар қизиқмоқда, бу нормал ҳолат. Аммо, умид қиламанки у "Челси"да қолади", -
дейди испаниялик футболчи.


Эслатиб ўтамиз, аввалроқ "қироллик клуби" Азарга "Челси"дагидан анча кўп маош таклиф қилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.