Коста "Ювентус"га ўтишга жуда яқин турибди

Мюнхеннинг “Бавария” клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Коста катта эҳтимол билан фаолиятини Италия А Сериясида давом эттиради.

Football Italia нашри тарқатган хабарга кўра, Коста "Ювентус" билан шартнома имзолайди. Туринликлар раҳбарияти эса янги ҳафтада бразилиялик футболчининг трансферлари борасидаги якуний ишларни амалга ошириш учун Германияга йўл олади. Маълумотларга кўра, 26 ёшли футболчи “Ювентус”га 30 млн еврога тушмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Коста “Бавария” сафига 2015 йилда Донецкнинг “Шахтёр” клубидан айнан 30 млн евро эвазига келиб қўшилган эди. Унга шунингдек "Барселона" ва "Зенит" клублари ҳам қизиқиш билдираётган эди.

"Бавария" футболчиси "Зенит"га ўтиши мумкин

Коста "Барселона"га йўл олиши мумкин

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!