Коста нима учун “Челси”дан кетишни ҳохлаб қолганини айтди

18 апрель,2017, 21:45 516

Коста нима учун “Челси”дан кетишни ҳохлаб қолганини айтди

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Диего Коста нима учун ўтган ёзда “аристократлар” сафидан кетмоқчи бўлгани ҳақида айтиб ўтди. Испаниялик футболчининг сўзларига кўра Англия футбол ассоциациясининг доимий равишда дисквалификация қилишлари унинг жонига теккан.

“Мен яхшилаб ўйлаб, эслаб кўрдим. Испанияда ҳам деярли ҳудди шундай ўйин намойиш этганман. Аммо, у ерда мени бу ҳаракатларим учун ҳеч ким жазоламаган. Англияда кимни жазолашяпти? Мени. Кимни учталаб ўйинга дисквалификация қилишяпти? Мени. Шунинг учун ҳам жаҳлим чиққан.

Улар премьер-лигани дунёнинг энг зўр чемпионатига айлантиришмоқчи. Аммо, бу ерда сал қўпол ҳаракат қилсанг 3та ўйинга четлатиб юборишади. Ҳужумчилар ҳар бир тўп учун кураш олиб боришади ва табийки бу вазиятда кимгадир беҳосдан зарба бериб қўйиши мумкин. Юқоридаги сабабларга кўра мен “Атлетико”га қайтмоқчи бўлганман. Бу ерда менга ўйнашга беришмаган”, - дейди Коста Evening Standard нашрига берган интервьюсида.

Диего Коста: “Ман Сити”га қарши ўйин 3 эмас 6 очколик баҳсдир

Диего Коста “Манчестер Сити”ни чемпионлик пойгасидан чиқариб юбормоқчи

Ўхшаш хабарлар

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.