Коста ва Левандовскининг аҳволи ҳақида клуб расмий сайти хабар берди

29 март, 11:50 454

Коста ва Левандовскининг аҳволи ҳақида клуб расмий сайти хабар берди

 

Бир неча кун олдин Германиянинг “Бавария” клуби футболчилари Дуглас Коста ва Роберт Левандовски жароҳат олиб сафдан чиққанди.

Бугун клуб расмий сайтининг маълум қилишича, айни пайтда бразилиялик Дуглас Коста жуда тез тикланмоқда. У машғулотларда иштирок этмоқда ва яқин кунларда майдонга тушиши ҳам мумкин.

Шунингдек, польшалик ҳужумчи Роберт Левандовски ҳам якка тартибда шуғулланмоқда.