Костанинг "Ювентус"га ўтиши молиявий келишмовчилик сабаб сўроқ остида қолмоқда

13 июнь, 13:45 98

Костанинг

Мюнхеннинг "Бавария" клуби ярим ҳимоячиси Дуглас Костанинг "Ювентус"га кўчиб ўтиши сўроқ остида қолмоқда. Бунга сабаб томонлар ўзаро молиявий жиҳатдан келиша олишмаяпти.

Хабарларга қараганда немис гранди 26 ёшли бразилиялик футболчи учун 50 млн евро сўрамоқда. Ўз навбатида Костанинг ўзи ҳам туринликлардан маошини йилига 7 млн еврогача оширишларини талаб қилмоқда. Таъкидлаш керакки, ҳар иккала сўров ҳам "Ювентус" учун жуда қимматлик қилади.

Маълумот учун, Коста жорий мавсум "Бавария" сафида жами 34та учрашувда майдонга тушиб, ўз ҳисобига 7та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг мюнхенликлар билан амалдаги шартномаси 2020 йилга қадар имзоланган.

Ижтимоий тармоқлар

Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг!

.