Костанинг акаси: Диего "Атлетико" билан алоқага чиққани рост, бироқ ҳали ҳеч нарса аниқ эмас

15 июнь, 12:25 247

Костанинг акаси: Диего

Лондоннинг “Челси” клуби форварди Диего Коста ўзининг собиқ жамоаси ҳисобланган “Атлетико” раҳбарияти билан боғланган. Бу ҳақда футболчининг акаси Жаир Коста гапириб ўтди.

“Хайриятки, Диегога кўплаб таклифлар бўлмоқда. Аммо, улар айнан қайси жамоалардан эканлигини айта олмайман. Унинг “Атлетико” билан боғлангани рост, лекин ҳали жиддий ҳеч нарса содир бўлмади. Шунинг учун, воқеалар қандай ривожланишини кузатиш керак.

Бразилияга қайтиш? Очиғи, айни дамда бу жуда қийин масала.Кўп дўстларим қўнғироқ қилиб укамнинг келажаги ҳақида сўрашади. Унга “Палмейрас” ёқади, биз эса отам билан “Сан-Паулу”га мухлислик қиламиз.

Хитойга ҳаракат? Буни амалга ошиши қийин. Кейинги йили Жаҳон чемпионати бўлади. Диего эса ушбу мусобақада қатнашишни истайди”, - дейди футболчининг акаси Жаира Yahoo Brazil нашрига берган интервьюсида.