Коутиньо “Барса” раҳбариятидан “Ливерпул”даги собиқ жамоадошини сотиб олишни сўраяпти

Каталониянинг "Барселона" клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо жамоа раҳбариятидан ўзининг "Ливерпул"даги собиқ жамоадоши Эмре Жанни сотиб олишни сўрамоқда.

Унга кўра бразилиялик футболчи “кўк-анор ранглилар” раҳбариятига ёзда мерсисайдликлар билан шартномаси тугаб эркин агентга айланадиган германиялик футболчини харид қилишни маслахат берган. Таъкидлаш керакки, бу вазиятда “Барселона” Жанни мутлақо текинга ўз сафига қўшиб олиши мумкин.

Маълумот учун, Эмре Жан жорий мавсум “Ливерпуль” сафида жами 37та учрашувда иштирок этган ва ўз ҳисобига 6та гол ҳамда 5та голли узатма ёздириб қўйишга эришган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!