Коутиньо "Барселона"га ўтиш масаласини Месси билан муҳокама қилди

11 июнь,2017, 11:25 1303

Коутиньо

Аргентина терма жамоаси ва “Барселона” клуби ҳужумчиси Лионель Месси “Ливерпул”нинг бразилиялик ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо билан унинг каталонияликлар сафига ўтиши масаласини муҳокама қилди.

Don Balon нашрининг хабар беришича, ушбу футболчилар ўртасидаги суҳбат 9 июнь кунги Аргентина – Бразилия (1:0) ўртоқлик баҳсидан сўнг бўлиб ўтган. Унда Коутиньо Мессига “Ливерпул”дан кетгиси йўқлигини, бироқ, агар “Барселона”дан жиддий таклиф бўлса уни кўриб чиқишга тайёрлигини айтган.

Маълумот учун, 24 ёшли футболчи якунланган мавсум “Ливерпуль” сафида жами 36та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 14та гол ҳамда 9та голли узатма ёздириб қўйишга эришган. Унинг мерсисайдликлар билан амалдаги шартномаси эса 2022 йилга қадар имзоланган.

Деярли 100 минг одам ташриф буюрган Бразилия - Аргентина учрашувидан олинган ажойиб фотосуратларни томоша қилинг (фото)

Бразилия ўртоқлик ўйинида Аргентинага ютқазиб қўйди (видео)