Коутиньо "Ливерпуль" раҳбариятидан узр сўрамоқчи

Англиянинг “Ливерпуль” клуби ярим ҳимоячиси Филиппе Коутиньо яқин кунлар ичида клуб раҳбарияти билан учрашиб, улардан “Барселона” билан музокаралар пайтида бўлиб ўтган барча ҳолатлар учун кечирим сўрамоқчи. Бу ҳақда The Independent нашри хабар тарқатмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Каталония супер клубининг 25 ёшли бразилиялик футболчи борасида мерсисайдликларга юборган сўнгги таклифи 129 млн евро эди.

Маълумот учун, Коутиньо “Ливерпуль” сафида 2013 йилдан буён тўп суриб келмоқда. Унинг клуб билан амалдаги шартномаси 2022 йилга қадар имзоланган.

Фикрлар

Фикр қолдириш учун авторизациядан ўтинг!